Barlas
Ўзбекча
Рўйхатга ёзилиш

Barlas

Глобал стратегия ўйини · 1370–1821

Давлатингизни танланг. Тарихни ўзингиз яратинг.

Ўйин очилганда битта хат ёзамиз. Бошқа ҳеч нарса юбормаймиз.

Ишлаб чиқилмоқда · Ҳали чиқмаган

01 / 10Мовароуннаҳр1370

Янги давр ҳукмдорини кутмоқда

Темур қўшинини кўздан кечирмоқда, дунёнинг бошқа ҳукмдорлари ҳам куч тўпламоқда. Биринчи қадам сиздан.

Бу дунёга киринг

02 / 10Константинополь1453

Салтанатларни тиз чўктиринг

Улкан тўп садоси тонг сукунатини бузади. Давлат тақдири бир жангга боғлиқ бўлганда, қўмондонликни ўз қўлингизга олинг.

03 / 10Буюк дашт1370

Ҳар бир дўстга бир тахт

Бир дунё, турли ниятлар. Режадаги кўп ўйинчили режимда дўстларингиз билан бирга ўйнанг — ҳар ким ўз давлатини бошқаради.

04 / 10СамарқандТахм. 1400

Авлодларга қоладиган салтанат қуринг

Қўшинлар ер эгаллайди. Шаҳарлар эса салтанатдан қоладиган меросга айланади.

05 / 10Ипак йўли1400

Йўллар дунёни бирлаштиради

Ҳар чегара ортида яна бир бозор. Савдо йўллари ниятларингизни қўшинингиз етмаган ерларга элтади.

06 / 10Азенкур1415

Жангни майдон ҳал қилади

Лой, қозиқлар ва камончилар рицарлар ҳужумини тўхтатади. Жанг майдонида сафингиз сони қанчалик муҳим бўлса, қаерда турганингиз ҳам шунчалик муҳим.

07 / 10Галата тепаликлари1453

Ўз йўлингизни очинг

Галералар Галата тепаликларига кўтарилмоқда. Ҳеч ким ўйламаган жойдан йўл топилса, тарих ўз йўналишини ўзгартиради.

08 / 10ВенецияТахм. 1500

Денгизларга ҳукмрон бўлинг

Арсеналдан лагунага галералар бирин-кетин чиқиб боради. Хазинани тўлдирадиган йўлларни флот қўриқлайди.

09 / 10Вена1683

Иттифоқчилар жанг тақдирини ўзгартиради

Ёрдамга келган қўшин қамалдаги шаҳар узра тепаликлардан ёпирилиб тушади. Ўз вақтида етиб келган иттифоқчи бир қўрғонга арзийди.

10 / 10Европа1812

Давлатингизни янги даврга олиб киринг

Тўрт ярим асрда уруш олиб бориш ҳам, давлат бошқариш ҳам ўзгаради. Замон билан ҳамқадам бўлинг, йўқса ортда қоласиз.

Лавҳалар

Бир даврдан ўн лавҳа

Barlas учун яратилган тарихий лавҳалар. Булар ўйин жараёнидан олинган тасвирлар эмас.

Tanbur Games яратмоқда

Тарих бошланади. Давомини сиз белгилайсиз.

1370 йилдан ёки кейинги йиллардан бирида бошланг. Исталган давлатни 1821 йилгача бошқаринг. Биринчи кунни тарих белгилайди, ундан кейингисини эса сизнинг қарорларингиз.

Исталган давлатга ҳукмдор бўлинг

Харитадаги исталган давлатни танланг. Кичик подшолик ҳам улкан салтанат каби ўз тарихига муносиб.

Дунё сизни кутиб турмайди

Қўшнилар кучаяди, иттифоқлар бузилади. Ҳаракат қиласизми ёки кутасизми — ҳар бир давлат ўз манфаатини кўзлайди.

Жанг майдонига ўзингиз чиқинг

Саркардаларингизга ишонинг ёки тактик жангларни ўзингиз бошқаринг. Аскарларни жойлаштиринг, сафни сақланг, зарба бериш пайтини танланг.

Дўстларингиз ҳам ўз тахтида

Режада: дўстлар билан бир дунёда ўйнаш, ҳар ким ўз давлатини бошқаради.

Tanbur Games1370–1821

Тарихда ўз ўрнингизни эгалланг.

Barlas ишлаб чиқилмоқда, ўйин ҳали чиқмаган. Очилганда хабар олиш учун электрон почтангизни қолдиринг.

Ўйин очилганда битта хат ёзамиз. Бошқа ҳеч нарса юбормаймиз.

Махфийлик

Рўйхатга ёзилганингизда сиз қолдирган электрон почта манзилини ва шу саҳифанинг тилини сақлаб қўямиз. Иккаласи ҳам ўз серверимизда туради.

Манзилингиз бизга фақат бир нарса учун керак: Barlas очилганда сизга хабар бериш. Уни ҳеч кимга бермаймиз ҳам, сотмаймиз ҳам.

Бу саҳифада cookie файллари ҳам, кузатув воситалари ҳам йўқ.

Рўйхатдан чиқиш учун хатимиздаги “Мени рўйхатдан ўчиринг” ҳаволасини босинг.

Ёпиш

Овоз муаллифлари

Бу саҳифадаги овозлар табиий ёзувлардир. Уларнинг кўпи жамоат мулки. Қуйидаги ёзувлар Creative Commons Attribution лицензияси бўйича ишлатилган ва ҳар бири таҳрир қилинган: кесилган, фильтрланган ва баландлиги тенглаштирилган.

Ёпиш